Sevimli

Россияга кириш учун 2022 йилдан гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома талаб этилади

ДУНЁ 30.11.2021, 18:16
Россияга кириш учун 2022 йилдан гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома талаб этилади

2021 йил 29 декабрдан Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 90 календар кундан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар гиёҳвандлик, психотроп ёки руҳиятга таъсир этувчи ва бошқалар учун хавфли бўлган янги моддаларни шифокор рецептисиз истеъмол қилиш ҳолати ҳамда ОИВ инфекцияси бор ёки йўқлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатни ИИВга тақдим этиши талаб қилинади.

Маълум қилинишича, агар ҳужжат чет тилида бўлса, рус тилига таржима қилиниши ҳамда нотариал тасдиқланган бўлиши, қабул қилингандан сўнг ваколатли шахс томонидан текширилиши, сўнгра қабул қилингани тўғрисидаги гувоҳнома берилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг фуқарони Россияга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ушбу тиббий ҳужжат Ўзбекистонда тайёрланиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1