sevimli
Sevimli

Ўзбекистоннинг машҳур брендининг телевизори кадрни тескари кўрсатаётганига расмий изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 18:37
Ўзбекистоннинг машҳур брендининг телевизори кадрни тескари кўрсатаётганига расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Aртел" телевизори кадрни тескари кўрсатаётгани ҳақидаги видеолавҳага Компания матбуот хизмати муносабат билдирди.

Телевизор ишлаб чиқариш заводида ҳар битта маҳсулот ёқиб кўрилиб, созламалар тўғри ишлайдиган ҳолатга келтирилади. Шу боис, завод ҳар бир маҳсулотга сифат кафолатини беради.

Aртел 32AH90G ва 43AF90G моделидаги телевизорларнинг завод менюсидан "Mirror" функцияси орқали тасвирни тескари қилиш мумкин. Буни фақат телевизор усталари амалга ошира олади. Ушбу функция дунёдаги таниқли брендлар – Samsung ва LG телевизорларида ҳам мавжуд. Бу функция ишлаб чиқарувчилар томонидан фақат телевизорни таъмирлашда фойдаланиш учун киритилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси