sevimli
Sevimli

Юлдуз Усмонова "Муҳаббат" таронасини маҳорат билан ижро қилган наманганлик ўқувчи қизлар билан учрашди (видео)

МАДАНИЯТ 30.11.2021, 18:51
Юлдуз Усмонова "Муҳаббат" таронасини маҳорат билан ижро қилган наманганлик ўқувчи қизлар билан учрашди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг "Муҳаббат" қўшиғини маҳорат билан жонли ижро қилган мактаб ўқувчилари минглаб интернет фойдаланувчиларини эътиборини тортган эди.  Юлдуз Усмонова учун ҳам иқтидорли қизлар ким экани қизиқ бўлди. 

Бугун Юлдуз Усмонова "Муҳаббат" таронасини маҳорат билан ижро қилган наманганлик ўқувчи қизлар билан учрашди.

Учрашув Пойтахтимизнинг Форумлар саройида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан 3 декабрь - Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ўтказилган “Биз турлимиз. Биз тенгмиз” тадбири доирасида бўлиб ўтган.

Юлдуз Усмонова ва ўқувчи қизлар билан биргаликда қўшиқ ижро этишди.

Эслатиб ўтамиз, минглаб мухлислар эътирофига сазовор бўлган мазкур тарона Косонсой туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Мадина Усубжонова ҳамда шу туманнинг 45-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчиси Нурзида Исаевалар томонидан ижро қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси