sevimli
Sevimli

Мактаб ўқувчиларининг репетиторсиз талаба бўла олишлари сизнинг қўлингизда - ХТВ вазири

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 22:26
Теглар: Халқ таълими вазирлиги
Мактаб ўқувчиларининг репетиторсиз талаба бўла олишлари сизнинг қўлингизда - ХТВ вазири

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари билан учрашди. Учрашувда университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, таълим даргоҳи ўқитувчилари ва бўлғуси педагог талабалар иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида вазир бўлғуси педагогларнинг таълим тизимини ривожлантириш билан боғлиқ таклифларини тинглаб, фикр алмашди. 

“Менинг фарзандларимни ким тарбиялаяпти, уларга ким билим беряпти деган савол Президентимизни қийнаяпти. Шу сабабдан бугун мен олдингларга қалбида ўти бор кадрларни излаб, фикрларингни эшитиш учун келдим. Фаолиятимизни муваффақиятли ташкил қилишда сизларнинг малакали ва салоҳиятли ҳамда харидоргир кадр бўлиб етишишинглар жуда муҳим. Педагогика университети кадрлари саводсиз бўлса бу жамиятга, келажакка хиёнат бўлади. Ўтмишда қилинган ишлардан хулоса қилиб, келажакка қараш керак. Келажакни қуришнинг асосий пойдевори бу сизлар, яъни педагоглар”, — деди вазир.

Талабалардан бири нима сабабдан бугун мактаб ўқувчилари репетиторсиз Олий таълим муассасага кира олмаяпти деган саволига, вазир шундай жавоб берди:

“Айнан шу сабабдан бугун мен шу ердаман, шуни сизлардан сўрагани келдим. Фарзандларимизнинг эртага мактаб таълимининг ўзи билан кифояланиб, талаба бўлишлари сиз бўлғуси педагогларнинг қўлида. Ўзгаришларни бугун ўзимиздан бошлашимиз керак. Айбдор излашдан фойда йўқ. Сиз эртага мактабларимизда мана шундай ўқитувчи бўлиш бугундан ҳаракат қилишингиз лозим. Мактабларимизга шижоатли, маҳоратли ва юқори салоҳиятли кадрлар керак.” 

Дўстона руҳда ўтган учрашув қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Шарҳлар

Тошкентдаги мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси "МДҲнинг энг яхши ёш олими-2021" деб топилди

12.05.2021, 18:52

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Файзулло Яхёев Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш...
"Йил охирига қадар Ўзбекистонда оптик тола кириб бормаган мактаб қолмайди" — Халқ таълими вазирлиги

29.04.2021, 15:18

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов маълум қилди.Унга кўра, 2020 йилда оптик толали алоқа линияларини тортиш ишлари 7155 та...
ХТВ мактаб битирувчиларини огоҳлантирди. Улар бу йил паспорт олади

04.03.2021, 17:43

Ўтган ўқув йилида барчага абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинди. Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт маълумотлари  (жисмоний шахснинг шахсий...
Самарқандда дарс вақтида мактаб синф хонасида оёғини парта устига қўйиб ахлоқсизлик қилган ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига чора кўрилди (видео)

06.02.2021, 17:57

Халқ таълими вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган дарс вақтида ахлоқсизлик қилаётган ўқувчиларнинг шахси аниқланди.Мазкур ахлоқсизликлар Самарқанд вилоятидаги 77-мактабнинг 9-синф ўқувчилари томонидан содир...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси