sevimli
Sevimli

Енгил, аммо ғайриоддий: "Омикрон" штаммида қандай аломатлар кузатилади?

ДУНЁ 01.12.2021, 08:37
Енгил, аммо ғайриоддий: "Омикрон" штаммида қандай аломатлар кузатилади?

Баъзи мамлакатлар омикрон штамми тарқалишидан қўрқиб, карантин чораларини яна кучайтираётган бир пайтда, Жанубий Африка Тиббиёт Ассоциацияси президенти Анжелик Кутзи ушбу штаммни юқтирганларда кузатилган аломатларни "енгил, аммо ғайриоддий" деб атади.

Кутзи ҳукуматни янги штаммнинг тарқалишидан огоҳлантирган биринчи мутахассислардан бири эди. У кузатувларига таяниб, ушбу штаммга чалинган беморлар касалхонага ётқизилиши шарт эмаслигини маълум қилди.

Хабарга кўра, Кутзига "омикрон" сабаб мурожаат қилганларнинг кўпчилиги ,асосан, 40 ёшгача бўлган эркакларни ташкил этади. Таъкидланишича, уларнинг ярмидан озроғи эмланган. Шунингдек, беморлар орасида кузатилган асосий симптомдан бири кучли чарчоқ бўлган.

Улар, шунингдек, танадаги оғриқлар ва қуруқ йўталдан шикоят қилишган. Фақат бир нечтасида енгил иситма бор бўлган ва деярли ҳеч кимда ҳид ва таъм билиш сезгиси йўқолмаган. Маълумотга кўра, "омикрон" га чалинган беморлар кислородга муҳтож бўлмайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси