Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий давлат педагогика институти талабаси У.Ё. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг синглисини 3 700 АҚШ доллари эвазига институтнинг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйишга келишиб, 2 000 АҚШ доллари ва 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали талабалари Н.К. ва Б.Т.лар фуқаро С.нинг Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида таълим олаётган қизининг ўқишини танишлари ёрдамида Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришига ишонтириб, 4 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув давомида Н.К. ва Б.Т.лар томонидан қайтарилган 4 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.