sevimli
Sevimli

Қаршида ётоқхонанинг 5-қаватидан ўзини ташлаган қиз бўйича расмий маълумот берилди (видео)

ЖАМИЯТ 01.12.2021, 23:16
Қаршида ётоқхонанинг 5-қаватидан ўзини ташлаган қиз бўйича расмий маълумот берилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган тиббиёт коллежи қошидаги 5 қаватли қизлар ётоқхонасидан  бир қиз ўзини деразадан ташлаганлиги ҳақида хабар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган талаба қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси