sevimli
Sevimli

"Facebook" Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

ЖАМИЯТ 01.12.2021, 23:40
Теглар: Facebook, Шавкат Мирзиёев
"Facebook" Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов «Facebook» компанияси бўлими директори Энди О'Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.

Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

О'Коннелл Ўзбекистонда давлат идоралари очиқлиги ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолади.   

Унинг сўзларига кўра, Aмерика компанияси Ш.Мирзиёевдан мамлакатдаги «Facebook» платформаси ва бошқа платформаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдор.

Бундан ташқари, «Facebook» АТ-мутахассисларини тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистондаги ҳар бир қизиқувчи талаба махсус яратилган веб-саҳифа орқали амалиёт ўташ учун ариза топшириши мумкин.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг ўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

17.01.2022, 20:33

17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди. Бу...
Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан нега эрта қайтгани маълум бўлди

15.01.2022, 21:24

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 январ куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Орадан икки кун ўтиб президент яна ишга қайтди.«O'zbekiston 24» телеканалида эфирга кетган...
Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди

13.01.2022, 21:40

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. "Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон...
Президент Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди

12.01.2022, 22:23

12 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси