АсосийSport

“Рома” кутилмаганда мағлубиятга учради. Шомуродов захирадан майдонга тушди

'“Рома” кутилмаганда мағлубиятга учради. Шомуродов захирадан майдонга тушди'ning rasmi

Италия А Сериянинг 15-турида “Рома” клуби сафарда “Болонья” меҳмони бўлди. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 

35-дақиқада Маттиас Сванберг “Рома” дарвозасини ишғол қилди ҳамда чемпионат аутсайдерига ғалаба тақдим қилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 52-дақиқада захирадан майдонга тушди. 

“Болонья” — “Рома” - 1:0
Гол: Сванберг (35).
"Рома" – Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини (Винья, 73), Рожер, Мхитарян, Верету (Кристанте, 64), Диавара (Карлес Перес, 46), Дзаньоло, Абраҳам, Эль-Шаарави (Шомуродов, 52).

Бошқа янгиликлар