АсосийJamiyat

Барча туманларда яна блок-постлар ўрнатиладими? Аниқлик киритилди

'Барча туманларда яна блок-постлар ўрнатиладими? Аниқлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига кўра туманларда блок-постлар ўрнатилиши ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига кўра туманларда блок-постлар ўрнатилиши ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда.

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар  тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост бўлинмалари ташкил этилиши белгиланган.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан ахборотни бузиб талқин этмасликларини ва расмий маълумот олиш учун ички ишлар органлари ахборот хизматларига мурожаат этишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар