sevimli
Sevimli

Ўзбекистонга антициклон кириб келмоқда: дам олиш кунлари қайси ҳудудда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 03.12.2021, 12:24
Ўзбекистонга антициклон кириб келмоқда: дам олиш кунлари қайси ҳудудда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Иссиқ кунлардан сўнг бугун шимоли-ғарбий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келади, қолган ҳудудлар ҳали ҳам иссиқ секторда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабар қилди. 

Хабарга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиққача исийди.

Эртага Бухоро, Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони пасаяди ва кечаси 5-10° илиқни, кундуз куни 9-14° илиқни ташкил этади.

Якшанба куни салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча  ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шу куннинг меъёрий қийматларига нисбатан янада пасаяди ва кечаси 2-7° илиқни, кундуз куни 5-10° илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 3-8° совуқгача, кундуз куни 0-5° совуқгача бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси