sevimli
Sevimli

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган 12 та имтиёз рўйхати билан танишинг

ЖАМИЯТ 03.12.2021, 17:57
Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган 12 та имтиёз рўйхати билан танишинг
  1. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.  
  2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
  3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.
  4. Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.
  5.  Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.
  6.  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.
  7. Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.
  8. Қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни сотиб олувчи ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт йиғимини тўлашдан озод қилинган.
  9. Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.
  10.  Ногиронлиги бўлган шахслар айрим маҳсулотлар билан бепул таъминланади.
  11.  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.
  12.  Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси