АсосийJamiyat

Қаршида аравачадаги чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

'Қаршида аравачадаги чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Қарши шаҳрида йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган аёлнинг аравачадаги фарзандини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автомобил ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 10 август куни соат 21:10 ларда шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида юз берганди. Ҳайдовчи Ф.Э. Нехиа автомобилида йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган аёл ва унинг болалар аравачасидаги ҳали бир ёшга ҳам етмаган фарзандини уриб юборган. Оқибатда бола оғир тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан, шифохонада вафот этган.

Суд ҳукми билан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топилди. Унга 2 йилу 6 ой муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар