sevimli
Sevimli

IV пара Осиё ўйинларида ўзбек таэквондочилари 2та "олтин" олишди

СПОРТ 05.12.2021, 19:31
Теглар: таэквондо
IV пара Осиё ўйинларида ўзбек таэквондочилари 2та "олтин" олишди

Бироз муддат аввал ёшлар ўртасида кечган IV Пара Осиё ўйинларида пара таэквондо баҳслари ўз ниҳоясига етди. 

Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, эркаклар ўртасида 44-классда 3 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этган ва уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилган.

Қайд этилишича, спортчилар иккита олтин ҳамда битта бронза медалини қўлга киритишган. Жумладан, -58 кг вазн тоифасида Қудратилло Шоназаров ҳамда -70 кг вазн тоифасида Асилбек Ҳусанов олтин медалга эга чиққан бўлса, -63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров бронза медалига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 6 та олтин, битта кумуш ҳамда 4та бронза медали мавжуд.

Шарҳлар

Бухоролик таэквондочи Жасмина Жаҳон кубогида иштирок этадиган бўлди

07.07.2021, 13:07

Куни кеча  “Bukhara news” телеграм канали орқали таэквондо ИТФ спорт тури билан шуғулланиб келаётган бухоролик 16 ёшли қиз Жасмина Умаровна Жумаеванинг 2020 йил сентябрь ойида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси