Нидерландия: Шанба куни минглаб одамлар кўчалар бўйлаб ҳукуматнинг коронавирус тарқалишига қарши кураш чораларига норозилик билдиришди. Уч ҳафта олдин Голландия ҳукумати қисман изоляцияни жорий қилди: барлар, ресторанлар ва бошқа жамоат жойлари, шу жумладан озиқ-овқат ва зарурий нарсаларни сотмайдиган дўконлар соат 17:00 да ёпилиши керак.
Австрия
Венада санитария чораларига қарши намойишларга 1200 га яқин полициячи жалб қилинган. Бир неча киши ҳибсга олинган. Намойишчилар панжараларни бузиб, соқчилар кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Улардан икки нафари тўқнашувда яраланган.
Испания
Шанба куни Барселона марказида вакцинацияга қарши минглаб намойишчилар йиғилди. Улар Испаниянинг Каталония автоном вилоятида "сovid" паспортларининг жорий этилишига қарши чиқдилар. Маълумот учун, Испанияда вакцинация тавсия этилган аҳолининг таҳминан 90% аллақачон эмланган.
Франция
Минглаб тиббиёт ва шифохона ходимлари Парижда норозилик намойиши ўтказдилар. Улар пойтахт кўчалари бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносигача юриб, давлат шифохоналаридаги ўринлар сонини қисқартиришни тўхтатиш ва шароитларни яхшилашни талаб қилишган.
Дилбар Абдунабиева