sevimli
Sevimli

Наманганда пара спорт фестиваллари ўтказилди (фото)

СПОРТ 06.12.2021, 08:19
Наманганда пара спорт фестиваллари ўтказилди (фото)

Наманган вилоятида 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни ва 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Спорт хамма учун" шиори остида пара спорт фестиваллари ўтказилди.

Норин, Наманган, Косонсой, Учқўрғон туманлари ва Наманган шаҳри бўйлаб оммавий тарзда ташкил этилган мусобақаларда умумий ҳисобда 1 мингдан зиёд жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар қамраб олинди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги.

Қайд этилишича, мусобақа иштирокчилари карате, футбол, гандбол, стол тенниси, шахмат-шашка, бадминтон ва сув спорти турлари бўйича ўзаро бахслашишган.

Якунида ташкилотчилар томонидан ҳар бир иштирокчи учун алоҳида эсдалик совғалари тақдим этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси