Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади, дея хабар бермоқда Президент матбуот котиби.
Қайд этилишича, етакчилар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлашган.