Sevimli

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторида "иқлимга оптимал мослашган" тизим жорий этилади

ЖАМИЯТ 06.12.2021, 09:41
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторида "иқлимга оптимал мослашган" тизим жорий этилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида "Агро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ  хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг иқлимга мослашган тизимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳужжат имзоланди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, лойиҳа буджети 4 150 000 еврони ташкил этади, амалга ошириш муддати эса 2025 йил 30-сентябргача.

Лойиҳани имзолаш маросими Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска иштирокида бўлиб ўтган.

"Янги лойиҳа озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтиш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг "иқлимга оптимал мослашган" тизими ((UAKIS)ни жорий этишга ҳисса қўшишга қаратилган",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1