sevimli
Sevimli

“Ўзбекнефтгаз”: “AИ-98” русумли автомобиль бензинининг биринчи партияси сотувга чиқарилди

ЖАМИЯТ 06.12.2021, 09:52
Теглар: “Ўзбекнефтгаз”
“Ўзбекнефтгаз”: “AИ-98” русумли автомобиль бензинининг биринчи партияси сотувга чиқарилди

2021 йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг эрталабки сессиясида Тошкент шаҳрида жойлашган “ITP INTER TOPFULL PETROL” компанияси томонидан 60 тонна “AИ-98” (тоннаси учун 12 921 483 сўм) автомобиль бензинини харид қилинди. Бу ҳақда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати хабар берди.  

Аввалроқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан 2021 йил давомида янги турдаги автомобиль бензини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш бўйича тадқиқотлар олиб борилиши натижасида “АИ-98” юқори сифатли тижорат бензинини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган эди.

Маълумот учун: Бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 20 дан ортиқ русумдаги, 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган автомобиль бензинлари қаторида “АИ-80”, “АИ-91”, “АИ-92”, “АИ-95”, “QuWатт АИ-95” бренди ва янги “АИ-98” автомобиль бензини ўрин олган.

Шарҳлар

“Ўзбекнефтгаз”: Давлат харидларининг очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши таъминланмоқда

09.10.2021, 16:48

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимда харидларнинг шаффофлигини таъминлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида, амалга оширилаётган харидлар бўйича эълонлар, барча керакли...
“Ўзбекнефтгаз”: Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига бир гуруҳ нефть ва газ ходимлари ҳам муносиб кўрилди

26.08.2021, 17:57

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони имзоланди.Қувонарлиси, Ўзбекистоннинг...
“Ўзбекнефтгаз”: Амалга оширилаётган сўнгги босқичдаги қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини ўрганиш мақсадида Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” GTL заводида бўлди

15.08.2021, 11:13

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг якуний босқичи ҳолатини ўрганиш ҳамда келгуси вазифаларни муҳокама...
“Ўзбекнефтгаз” Миллий гвардия билан ҳамкорликда ўтказган тадбир доирасида Газлидаги конденсат ўғирлигини фош этди (фото)

27.06.2021, 15:35

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси