АсосийJamiyat

Сергели тумани ҳокими ўзига 35 миллион сўм устама белгилади

'Сергели тумани ҳокими ўзига 35 миллион сўм устама белгилади'ning rasmi

Бу ҳақда Халқ депутатлари Сергели тумани кенгаши қарорида акс этган

"Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 июлдаги 1-14-0-F/21, 2021 йил 6 августдаги 20-14-0-F/21, 2021 йил 30 августдаги 32-14-0-F/21, 2021 йил 7 октябрдаги 64-14-0-F/21, 2021 йил 9 ноябрдаги 90-14-0-F/21-сонли фармойишларига асосан Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг меҳнатда ташаббускорлигини рағбатлантириш мақсадида 2021 йил июнь, июль, август, сентябрь ва октябрь ойлари учун лавозим маошига устама ҳақи тўлаш учун 35,0 млн. (ўттиз беш миллион) сўм маблағ Сергели тумани маҳаллий бюджетининг учинчи чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман ҳокимиятига ажратилсин.

Сергели тумани молия бўлими (Ф.Валиханов) ажратилган маблағлар бўйича 2021 йил туман маҳаллий бюджети параметрларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин", - дейилади қарорда. 

    Бошқа янгиликлар