АсосийJamiyat

Бош прокуратура жамоатчиликка мурожаат билан чиқди

'Бош прокуратура жамоатчиликка мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Бош прокуратура Ўзбекистон аҳолисига мурожаат билан чиқди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади. Яъни, Бош прокуратура мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

"Агар прокуратура органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасининг (71) 202-08-28 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади", - дейилган мурожаатда. 

 

Мавзуга доир:

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг АҚШ доллари пора билан қўлга олингани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар