Sevimli

Метрода вояга етмаган қизга ножўя ҳаракатлар қилган шахсга суд ҳукми эълон қилинди

ЖАМИЯТ 06.12.2021, 22:19
Теглар: метро
Метрода вояга етмаган қизга ножўя ҳаракатлар қилган шахсга суд ҳукми эълон қилинди

2021 йил 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи К. Ш. (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан  жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.  

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К. Ш. 2021 йил 18 сентябрь куни Тошкент метрополитени поездининг вагонида вояга етмаган қиз болага нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган бўлиб, Жиноят кодексининг 129- моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.  

Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Шарҳлар

Тошкентда метро яна тўхтаб қолди (видео)

20.09.2021, 11:34

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 09:10 да Ғофур Ғулом бекатидан Чорсу бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41-йўналишдаги ҳаракат таркибида ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага...
Тошкент метрополитенида янги метро поездлари ишга туширилди

07.09.2021, 06:30

Тошкент метрополитенида ўтган ҳафтада келтирилган янги метро поездлари пойтахт аҳли ва меҳмонларига хизмат қилишни бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.Янги...
Тез орада Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул WI FI ишлай бошлайди

26.08.2021, 18:28

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.Метрополитендаги хизматлар турларини кўпайтириш мақсадида бугунги кунда метрополитен барча бекатларида мобил...
Энди метролар ўз "вақтида" юрадиган бўлади

26.08.2021, 16:28

Тошкент метрополитенига 20 та метро вагони (5 та состав) олиб келинади, поезд қатновлари ўртасидаги интервал қисқартирилади.Қатновлар бўйича 31 августдан янги жадвал жорий этилади, дея хабар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1