Sevimli

Хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

ЖАМИЯТ 06.12.2021, 23:40
Теглар: Ҳукумат қарори
Хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.  

Бунда:

уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;

туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);

ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;  

далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.  

Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.  

Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун:  

Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир 

Шарҳлар

Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

09.09.2021, 18:46

Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар...
Ўзбекистонда фан олимпиадаларини ўтказиш тизими такомиллаштирилади

09.09.2021, 18:26

Ҳукуматнинг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда...
Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифларни ташкил этиш тартиби белгиланди

22.02.2021, 17:03

Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифларни ташкил этиш тартиби белгиландиҲукуматнинг 2021 йил 19 февралдаги қарори билан Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий...
Иккита институтга янги раҳбарлар тайинланди

20.02.2021, 19:37

Ҳукуматнинг 2021 йил 19 февралдаги 82-сон қарори билан  Ўзбекистондаги икки институтга янги раҳбарлар тайинланди.Хусусан, Комилжон Собирович Комилов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори, Насридин...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1