Самарқандда уч кун аввал фойдаланишга топширилган 143 млрд. сўмлик туннелдан сув сизиб чиқаётгани акс этган видео ҳақида хабар берилган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Самарқанд вилояти "1-Кўприк қурилиш отряди" директор ўринбосари Азимбек Мирзаев янги туннел деворларидан сув сизиб чиқиш ҳолати бўйича муносабат билдирди.
Унинг таъкидлашича, ирригация тармоқлари ишламаганлиги туфайли сув кўприкдан сизиб чиққан.
- Сув кўприкка зарар етказмайди. Кўприкни жорий йилнинг январ ойи охирида фойдаланишга топшириш режалаштирилган ва айни пайтда ирригация тармоқларини тўғрлаш ишлари давом эттирилмоқда, - дейди директор.






