АсосийJamiyat

Aйиқ қафасига ташлаган 3 ёшли қизалоқ ва унинг акасига ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имкони берилди

'Aйиқ қафасига ташлаган 3 ёшли қизалоқ ва унинг акасига ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имкони берилди'ning rasmi

28 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида хабар берган эдик. 

Кейинчалик ушбу ҳолат юзасидан онага нисбатан жиноят иши очилганди. 

Бир неча кундан кейин ССВ қизчанинг ҳолати бўйича маълумот берган ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳам она борасида ўз маълумотларини тақлим қилганди.

Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати қизалоқ борасида қуйидаги маълумотларни эълон қилди:

Касалхонага олиб келиниши билан қизалоқ Болалар жароҳатлари хирургияси ва нейрохирургияси бўлимига жойланган эди ва у ерда тинимсиз шифокорлар назорати остида бўлди. У ерда бир кунини ўтказган 3 ёшли жажжитой интенсив терапия хонасига ўтказилган.

«Айни дамда қизалоқ интенсив терапия хонасида ва унинг ҳолати турғун деб баҳоланмоқда. Динамикада назорат кўриги ўтказилди. Қизалоқ келажакда ушбу ҳодиса асоратларидан азият чекмаслиги учун биз бор имкониятларни ишга соляпмиз», – деди биз билан суҳбатда даволовчи шифокор ва тиббиёт фанлари номзоди Собир Тоҳирович Насимов.

Қизалоқнинг кайфияти яхши, у ҳамшираларга шеърлар айтиб, уларнинг кўнглини кўтармоқда, биз эса, ўз навбатида, уни совғалар билан қувонтирдик. Қўшимча равишда, қизалоқ ва унинг акасига Тошкент ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имкониятини таъминлашга қарор қилдик", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар