АсосийJamiyat

Давлат экология қўмитаси раиси Юнусобод туманидаги дарахт экилган участкани 24 соат назоратга олишни буюрди

'Давлат экология қўмитаси раиси Юнусобод туманидаги дарахт экилган участкани 24 соат назоратга олишни буюрди'ning rasmi

Кеча пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Шахристон ва А. Темур кўчалари кесишмасида дарахтларнинг таг қисми бетон қилинганлиги, сўнг таги бетондан тозаланганлиги  юзасидан хабарлар тарқалди.

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, қўмита раиси Н.Обломурадов жойига чиқиб, ҳолат билан яқиндан танишди. Экология, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда навбатчилик ташкил этилиб, 24 соат назоратга олиш вазифаси топширилди.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

    Бошқа янгиликлар