Аввал хабар берганимиздек, бугун, бугун, 11феврал куни соат 11:30 да Андижон вилояти Шахрихон тумани “Қорақўрпа” МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли “Зитерия” МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида портлаш содир бўлди.
ФВВнинг тақдим этган қўшимча маълумотларига кўра, шифохонада ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган.
Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.
Шунингдек, ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






