АсосийJamiyat

Муборак тумани ҳокимига "ҳайфсан" берилди

'Муборак тумани ҳокимига "ҳайфсан" берилди'ning rasmi

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги камчиликлар, тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ориповга "ҳайфсан" берилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов вилоятда коррупцияга қарши кескин кураш бошлаган. Аввалроқ, Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Яхшиев тадбиркордан ер ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ушланган эди. Мазкур ишни У.Яхшиев таниши Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Бахриев билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланган.

    Бошқа янгиликлар