Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Унга кўра, Раҳмонов Шавкат Наврузович Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Раҳмонов Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Куни кеча Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатган Раҳмат Маматов тайинланди. Шунингдек, аввалроқ, Полковник Жўраев Муҳитдин Уткурович Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани хабар қилинган эди.






