АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" сел келиши кутилаётган ҳудулар бўйича шошилинч хабар берди

'"Ўзгидромет" сел келиши кутилаётган ҳудулар бўйича шошилинч хабар берди'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда"Ўзгидромет" маркази ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева об-ҳавода кузатилаётган ўзгаришлар юзасидан шошилинч ахборот берди.  

Маълум қилинишича, 16-19 март кунлари кутилаётган кучли ёмғир сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг қатор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати "Қамчиқ" довонида юзага келиши кутилаётан хавф ҳақида ҳам хабар бермоқда. Унга кўра, 2022 йил 15-18 март кунлари А-373 "Тошкент- Ўш" авто йўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудида вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 20- 23 м/с гача кучайиши, автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Эслатиб зтамиз, сал аввал ФВВ Наврўз кунларида Ўзбекистонда ҳарорат -10 даражагача тушиб кетишини хабар қилган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар