41

Хитойнинг энг бадавлат фуқаросининг ўғли итига 8 та iPhone 7 сотиб олди

ДУНЁ 20.09.2016, 15:32
Теги: iPhone
3449
Хитойнинг энг бадавлат фуқаросининг ўғли итига 8 та iPhone 7 сотиб олди

“Хитой кўчмас мулк бозори қироли” Ван Цзяньлиннинг 28 ёшли ўғли Ван Сыцун ўзининг “Коко” лақабли итига 8 та iPhone 7 сотиб олди, деб ёзади “Tjournal” нашри. 

Weibo ижтимоий тармоғида “Коко”нинг ўз аккаунти бор. Уни бугунги кунда 1,9 миллион киши кузатиб боради. Хитойда iPhone 7 смартфони сотила бошланган куни итнинг аккаунтида смартфон қутилари билан тушган сурати пайдо бўлди. Изоҳларда интернет фойдаланувчилари итнинг эгаси шунчаки хазиллашмоқчи ёки смартфонларни кимгадир совға қилмоқчи эканлигини тахмин қилган. Бироқ Ван Сыцун шунча iPhone 7 смартфонини нима қилишини маълум қилмаган. 

Бир йил олдин Ван Сыцун итига 2 та ҳар бири 12 минг доллар турувчи тилла Apple соатини сотиб олган эди. Бироздан сўнг эса “Коко” лақабли ит пуштиранг Fendi сумкасига эга бўлган эди.

Комментарии

Шоҳруҳхон турмуш ўртоғи Асални таваллуд кунига нима совға қилди? (фото)

07.04.2017, 11:44

Аввал хабар берганимиздек 6 апрель куни актриса Асал Шодиева ўзининг таваллуд айёмини нишонлади. Актрисанинг таваллуд куни билан қутловлар кун давомида “Инстаграм” ижтимоий тармоғини тиндирмади.Актрисанинг турмуш...
​Москвалик талаба йигитни iPhone орқали ток урди

10.03.2017, 16:33

Москвада смартфони орқали ток урган суриялик талаба йигит касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. 22 ёшли Ратеб Алфанус қувватлантириш учун қўйилган iPhone...
​Олмалиқда “iPhone” ва “Самсунг” тутиб юрган 2-синф боласига талончилар ҳужум қилди

17.02.2017, 10:25

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 1970 йилда туғилган фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс Ойдин даҳаси ҳудудида ўғли - Академик лицейнинг 2-синф ўқувчисини...
​Apple дунёдаги энг қиммат бренд номини қўлдан бой берди

03.02.2017, 15:16

Дунёдаги энг қиммат бренд номи эдиликда Google’га тегишли – унинг қиймати 2016 йил бошидан то 2017 йил бошига қадар 88,2 дан 109,5 миллиард долларга кўтарилди.Бу...