Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон таниқли турк актёри Мурат Йилдиримга севгилиси марокашлик гўзаллик маликаси Имане Эльбанининг қўлини сўрашга ёрдам берди, деб ёзади “1news.az”.
Маълумотларга кўра, Туркия президенти FaceTime воситасида қизнинг отаси билан боғланган. Мурат Йилдирим севгилиси учун Туркияда унутилмас учрашув ташкиллаштирди. Модель ва актриса Имане Эльбани қадимий турк мусиқий чолғу воситалари зурна ва дувала садолари остида кутиб олинди.
Тўйга тайёргарлик кўраётган жуфтлик Туркия президентидан қизнинг Марокашдан яшайдиган отаси билан гаплашишни сўради.
Ражаб Тойиб Эрдўғон Иманенинг отаси билан FaceTime воситасида боғланди ва ундан қизи Иманенинг Мурат Йилдиримга турмушга чиқишига розилик билдиришини сўради.
Мурат Йилдирим севгилисининг пешонасидан ўпиб қўйди. Бу эса турк анъаналарига кўра “У меники” деганидир.
Имане Эльбани ўз юртида гўзаллик маликаси сифатида эътироф этилган.