АсосийJamiyat

​Олий тоифали сухандон Насиба Мақсудова вафот этди

'​Олий тоифали сухандон Насиба Мақсудова вафот этди'ning rasmi

Олий тоифали сухандон, Ўзбекистон телевидениеси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор Насиба Мақсудова инсультни бошдан кечиргани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

1948 йилнинг 12 апрель куни таваллуд топган Насиба Муродовна 2017 йилнинг 8 февраль куни 69 ёшида вафот этди. Насиба Мақсудова оғир юрак ҳуружидан ёруғ оламни тарк этди.

55 йил умрини телевидение сохасига бағишлаган инсоннинг ҳамкасблари уни ҳотирлашича, Насиба Мақсудованинг аҳволи инсультдан сўнг анча яхшиланган ва у бир неча ойдан сўнг ишга қайтишини, “Мy5” телеканалида муаллифи ва бошловчиси саналган “Дийдор ширин” дастурининг 8 март сонини ҳам суратга олишни дилига туккан.

Меҳрибон, самимий, қувноқ инсон энди орамизда йўқ!

Darakchi.uz таҳририяти ижодкорлари марҳумнинг дўстлари ва яқинларига сабр тилаб, таъзия изҳор этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар