АсосийShou-biznes

Сухандон Насиба Мақсудова инсультни бошдан кечирди

Ўзбекистон телевидениеси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор, таниқли сухандон, “MY5” телеканалидаги “Дийдор ширин” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова инсультни бошдан кечирди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, Насиба Мақсудова Янги йил байрами олдидан суратга олиш ишларидан қаттиқ толиққан, сўнг шифохонага тушган. Айни дамда дикторнинг саломатлиги жойида. У Тошкентдаги  шифохоналардан бирида даволанмоқда.

Маълумот учун, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий тедерадиокомпаниясида фаолият юритган.   

“Darakchi.uz” жамоаси номидан Насиба Мақсудовага мустаҳкам соғлик тилаймиз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар