Му5
46

​Сарвар ва Комилнинг жонли ижродаги концерти “Истиқлол”ни “портлатди”(Фото ва видео)

ШОУ-БИЗНЕС 16.02.2017, 11:38
Теглар: Лола Йўлдошева, Шаҳзода, Концерт
14793
​Сарвар ва Комилнинг жонли ижродаги концерти “Истиқлол”ни “портлатди”(Фото ва видео)

15 февраль куни пойтахтдаги “Истиқлол” санъат саройида хонандалар Сарвар ва Комил(“Беном”)нинг “Бир муҳаббат қиссаси” деб номланган илк яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. “Darakchi.uz” жамоаси концерт дастурида иштирок этди.

Сарвар ва Комилнинг илк концерт дастури 100 фоиз жонли ижрода ўтганини алоҳида эътироф этиш керак. Хонандалар жонли ижрони аъло даражада уддалашди.


Концертда радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзовнинг “Бир муҳаббат қиссаси” деб номланган фильми намойиш этилди. Сарвар ва Комилнинг қўшиқлари фильм воқеаларига монанд тарзда ижро этилди.


“Бир муҳаббат қиссаси” Беҳруз(Комил) ва Наргиза(Наргиза Гулмуҳаммедова)нинг муҳаббат тарихи ҳақидаги мини-фильм. Эсингизда бўлса, Сарвар ва Комилнинг “Айт” деб номланган қўшиғи клипида бу муҳаббат қиссасидан бир парча акс эттирилган, “Ортингга қара” клипида эса воқеалар ривожи кўрсатилган эди. Бироқ муҳаббат қиссаси қандай якунлангани номаълум эди. Концерт дастурида мазкур фильм тўлиғича намойиш этилди.


Дастурда “Салом” деб номланган янги қўшиқ жаранг сочди. Сарвар ва Комил ёшларни ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирига “привет” деб эмас, “салом”, “ассалому алайкуум” деб мурожаат қилишга чорлади. Қўшиқда “Салом” сўзи тилимизда қандай чиройли жаранглаши ҳақида куйланади. Мазкур қўшиққа “Мўжиза” рақс ансамбли томонидан ўзига хос рақс саҳналаштирилган.


Шундан сўнг Сарвар ва Комилнинг барчага бирдек ёд бўлиб кетган хит тароналари куйланди. Хонандалар мухлисларига қўшиқ сўзларини залга ўрнатилган катта мониторлар орқали тақдим этиб ҳаммани бирга куйлашга чақирди. “Дард”, “Сўрама”, “Айт”, “Хазон”, “Юрак йиғлар”, “Ёғади ёмғир”, “18 бекат”, “Қизалоқ”, “Лола”, “Сенсиз”, “Бедорингман” каби гуруҳ репертуаридаги энг хит тароналарни мухлислар севимли хонандалари билан бирга куйлашди. Айниқса, “Хазон” қўшиғининг сўзлари мониторларда берилмаган бўлса-да, мухлислар макзур қўшиқни баралла куйлашди. Комил бироз қўшиқ айтишдан тўхтаб, микрофонни томошабинларга тутди. Томошабинлар бир овоздан қўшиқни бирга куйлашди. Бу кутилмаган ҳолатдан Сарвар ва Комил ҳаяжонланишди ва мухлисларига миннатдорчилик билдиришди.


“Бу қўшиқни 100 фоиз жонли ижрода куйлашга қарор қилдик” дея хонандалар саҳнага синтезатор олиб чиқишди ва “Сўрама” қўшиғини мусиқасини ҳам жонли чалиб, жонли ижро эта бошлашди. Қўшиқнинг биринчи куплети ижро этиб бўлингач, Комил микрофонни залга тутди. Мухлислар қўшиқни куйлай бошлади. Шу дамда қўшиққа аёл хонанданинг овози қўшиқли. Залнинг орқа томонидан хонанда Лола чиқиб келди! Мухлислар бу кутилмаган ҳолдан қийқириб юборди.


“Сўрама” қўшиғи Сарвар, Комил ва Лола томонидан 100 фоиз жонли мусиқа ва жонли ижрода куйланди. Қўшиқни куйлаб бўлгач, Лола Сарвар ва Комилнинг ўзлари англамаган ҳолда мамлакат мусиқа санъати ривожига катта ҳисса қўшаётгани ва ўз репертуаридаги аксарият хит тароналар улар томонидан ёзилганини айтиб ўтди ва уларга миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг концертга келиб, фақат уларнинг қўшиқларини ижро этгани “инсофдан эмас”лигини хазил тариқасида маълум қилди. Шундан сўнг Сарвар мухлислардан Лола ижодидаги қайси қўшиқни уларнинг ижросида тинглашни исташлари ҳақида сўради. Кимдир “Хабар ол”, яна кимдир “Билмайсан” деб бақирди. Шундан сўнг хонандалар Лола ижросидаги “Билмайсан” қўшиғини биргаликда ижро этди. Уларга залдаги томошабинлар ҳам жўр бўлди.


Сарвар ижтимоий тармоқларда концертдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашар экан, қуйидагиларни ёзиб қолдирди:


—“Билмайсан”нинг сўзлари қийин бўлгани учун мухлислар уни биз билан бирга куйлай олишмаса керак, деб ўйлагандим. Лекин кутилмаганда томошабинлар биз билан бирга ижро эта бошлашди. Бу санъаткор учун ҳақиқий бахт!


Концерт дастури қизиқарли ва мароқли ўтгани сабабли тез тугаб қолгандек таассурот уйғотди. Бир сўз билан айтганда, Сарвар ва Комилнинг илк яккахон концерти аъло даражада, юксак савияда ўтганини алоҳида қайд этиш зарур. “Иш бор жойда камчилик бор” деганларидек, концертда айрим ноқулай вазиятлар ҳам кузатилди. Жумладан, танаффус вақтида Сарвар кийимини алмаштиришга улгурди, Комил эса аввалги блокда кийган кийимида чиқиб келди. Лекин бу ҳолатни Сарвар хазил аралаш, ўзига хос тарзда изоҳлади. У мухлисларга қарата “Биз ҳозир Комил билан баҳс бойладик. У менга ‘Кийимингни алмаштиришга улгурмайсан’, деб айтди мен эса кўриб турганингиздек уддаладим”, деди.


Хонандалар биринчи блоклан сўнг кийим алмаштиришганида кичик микрофонни тақишга улгурмай саҳнага чиқиб келишди, қўшиқ куйлаб бўлишгач, уларнинг ёрдамчилари саҳнага чиқиб, микрофонни тақиб қўйишди.


Айрим хонандалар “Истиқлол” санъат саройида 100 фоиз жонли ижрода концерт ўтказишнинг иложи йўқлигини таъкидлайди. Сарвар ва Комил эса бу фикрнинг нотўғри ва асоссиз, концерт саройи имкониятлари жонли ижрода концерт ўтказишга қодир эканлигини исботлашди.

Шарҳлар

Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

02.07.2018, 21:33

Хонанда Шаҳзода жонли ижродаги концерт бериш ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди...— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди....
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
rightuz