Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова қизи Нилуфар ва дунёга келган жажжи чақалоқни кўриш учун Тошкент педиатрия тиббиёт институти туғруқхонасига борди. Бу ҳақда Юлдуз Усмонованинг Instagram`даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
“Она қизим”, дея изоҳлади Юлдуз Усмонова чақалоқни кўтариб тушган суратини.
Хонанда Нилуфар Усмонова 7 март, сешанба куни уч ўғилдан сўнг қиз фарзандни дунёга келтирди.
Нилуфарнинг Саидаъзамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхон исмли ўғиллари бор. Хонанда қиз фарзандига исмни турмуш ўртоғи қўйишини маълум қилган.