Хонанда Нилуфар Усмонова тўртинчи марта оналик бахтига сазовор бўлди. Бу ҳақда хонанданинг яқин дугонаси Шаҳзода ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
“Бугун сен маликанинг онаси бўлдинг. Гўзал қизалоқ туғилгани билан самимий табриклайман! Унга мустаҳкам соғлик ва бахтли ҳаёт тилайман”,—деб ёзди Шаҳзода.
Маълумот учун, Нилуфар Усмонова 4 март, шанба куни ўзининг янги “Арслоним” деб номланган альбоми тақдимотини ўтказган эди. Унда хонанда туғилажак фарзандига исмни унинг турмуш ўртоғи қўйишини маълум қилган эди.
Хонанданинг Саидаъзамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхон исмли ўғиллари бор.