АсосийJamiyat

​МБ нима сабабдан долларнинг курси тез суратларда ўсаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

'​МБ нима сабабдан долларнинг курси тез суратларда ўсаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди'ning rasmi

28 мартдан эътиборан Марказий банк хорижий валютанинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Бугундан 1 АҚШ доллари яна 46,91 сўмга ошиб, 3595,02 сўмни ташкил қилди. 1 евро 83 сўмга ошиб, 3883.95 сўмни ташкил қилди.

2 ҳафта олдин доллар ўзининг 3,5 минг сўмлик қийматни қайд этганди.

“Даракчи плюс” таҳририяти Марказий банкка расмий мурожаат қилиб, АҚШ долларнинг ўзбек сўмига нисбатан сезиларли даражада ошиб бораётганлиги сабаблари билан қизиқди.

Марказий банк матбуот хизматининг жавобларида келтирилишича, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.

Бундан ташқари, биз доллар курси ўсишда давом этиш ёки етмаслиги ҳамда қанча фоизга ошиши ҳақида қизиқдик.

“Сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан айирбошлаш курсининг келгусидаги динамикаси талаб ва таклиф, тўлов, хусусан ташқисавдо баланси, инфлациянинг мақсадли параметрлари, мамлакатлардаги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб – асосий савдо ҳамкорлар, жумладан уларнинг валюта курсларига қараб белгиланади”.

“Айни дамда валюта сиёсатини либерализация қилиш ҳамда босқичма-босқич бозор механизмлари асосида такомиллаштиришни тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”, - дея таъкидланади МБ жавобида.

“Даракчи плюс” таҳририятининг расмий мурожаати.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар