АсосийShou-biznes

​Тамила: “Болалигимда онам билан бир-биримизни тушунмаганмиз”

'​Тамила: “Болалигимда онам билан бир-биримизни тушунмаганмиз”'ning rasmi

Ўзи иштирокидаги видеолар ва турли суратлар тарқалганидан сўнг миш-мишлар гирдобида қолган хонанда Тамила “Shok.uz” сайтига интервью берди. Хонанда суҳбат давомида ўзбек тилини билиши, лекин интервьюни рус тилида бериш унга қулайроқ эканлигини айтиб ўтди ва шу билан боғлиқ болалигида рўй берган воқеани сўзлаб берди:

“Менинг отам ўзбек, онам эса рус миллатига мансуб. Ўзбек тилини биламан, лекин интервью бериш рус тилида қулайроқ. Болалигимда онам Москвага сафарга кетган. Мени эса отам томондан бувимга ташлаб кетган. Бувим рус тилини билмаганлари учун мен улар билан ўзбек тилида гаплашишга мажбур бўлганман. Орадан 4 ой ўтгач, онам сафардан қайтиб келган ва мени уйга олиб кетган. Ўшанда 4 ой ичида мен рус тилини эсимдан чиқариб қўйган эканман. Анча пайтгача онам мени тушунмаган, мен эса онамни”,—дейди Тамила.

Аввалроқ, Тамила беҳаё видеоларини тарқатиш кимга керак бўлгани ҳақида гапирди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар