Актриса Ситора Алимжонова шахсий ҳаётига оид муҳим сирни ошкор қилди.
Ситора “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида севган инсони борлигини ва унга турмушга чиқаётганини маълум қилди:
“Йигитим билан 2012 йилда танишганмиз. Яқинда тўй қиламиз. У тошкентлик, айримлар айтганидек чет эллик ёки спортчи эмас. Нега айнан энди тўй қилаётганимизга тўхталадиган бўлсам, ўша пайтда мен ёш эдим, каръера қилишим керак эди. У ҳам оёққа туриб олиши керак эди. Мана энди менинг орзуимдаги тўй қилиб, турмуш қурмоқдамиз. У пайтда мен ҳали Ситора Алимжонова эмас эдим. У мени актриса сифатида билмаган. Facebook орқали тасодифан танишиб қолганмиз. Бир муддат гаплашиб юрдик, орада ажралиб ҳам кетдик. Кейин яна топишдик.
Бўлажак турмуш ўртоғим 27 ёшда, у тадбиркор”
“Йигитим билан аразлашиб қолган пайтимда “Shok.uz” сайтининг “Тўй” лойиҳасида Шароф Муқимов билан иштирок этдим”, — дейди актриса сўзларини давом эттириб.
Ситора Алимжонова шунингдек, тўйи шу йилнинг 8 августида Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтишини ва унда келин-куёвнинг қариндошлари, яқинлари ва дўстлари иштирок этишини маълум қилди.
Маълумот учун, Ситора хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” клипидаги образи орқали элга танилган.
15.01.2021, 10:08
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган “Баҳри тожик” (Қайроққум) сув омбори ёрилиши натижасида сув тошқини содир...15.01.2021, 08:32
Сал аввал хабар қилганимиздек, 2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини...14.01.2021, 20:39
Бугун, 14 январь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида исён юз берди. Воқеага ИИВ, ОМОН бўлинмаси ва Россия Миллий гвардияси вакиллари аралашиб,...13.01.2021, 16:33
Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдидаги майдонда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали пойтаxтимиз меҳмонлари,...