АсосийShou-biznes

​Шароф Муқимовнинг актриса Ситора Алимжоновага уйлангани ростми?

'​Шароф Муқимовнинг актриса Ситора Алимжоновага уйлангани ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда хонанда Шароф Муқимов ва актриса Ситора Алимжонованинг тўйи бўлаётгандек тасаввур уйғотадиган фото ва видеоматериаллар тарқалди. Уларда хонанда ва актрисанинг келин-куёв либосида, дўстлари даврасида “тўй”ни нишонлаётганини кўриш мумкин.

Бу фото ва видеолар одамлар орасида турли гап-сўзлар юзага келишига сабаб бўлди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Дарё” актриса Ситора Алимжонова билан боғланди.

“Мухлисларимиздан бу суратларни жиддий тушунмасликларини сўраб қоламан. Бу шунчаки оддий бир лойиҳа учун тайёрланган саҳна кўриниши эди. Аммо унинг суратлари тарқаб кетгани боис, ҳар ким ҳар хил хаёлга борди, оқибатда шунақа уйдирма, асоссиз гап-сўзлар тарқалди.

Шу воқеадан сўнг кўплаб мухлислардан, одамлардан салбий фикрлар эшитдим, телефонимга ҳақоратли SMSлар ҳам келмоқда. Агар тўйим бўладиган бўлса, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимда мухлисларимни, мени кузатиб бораётган инсонларни хабардор қиламан”,—дейди Ситора Алимжонова.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар