Долзарб мавзулар Фото

Расман: Александр Ляказетт "Арсенал" аъзосига айланди

Добавлено: 06.07.2017, 08:07

Лондоннинг “Арсенал” клуби Франциянинг “Лион” клуби ҳужумчиси Алекдандер Ляказеттни сотиб олгани клуб матбуот хизмати томонидан расман эълон қилинди.

“Тўпчилар” 26 ёшли футболчининг трансфери учун 60 млн евро (53 млн евро + 7 млн евро бонус) тўлаганлиги маълум бўлди. Бу келишув “Арсенал” учун рекорд миқдордаги трансфер бўлди. Қолаверса, “Лион” учун ҳам мазкур трансфер энг қимматбаҳо сотувга айланди.

Маълумот ўрнида, франциялик футболчи якунланган мавсум “Лион” чемпионатда жами 30 та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии