“Манчестер Юнайтед” клубининг янги ҳужумчиси — бельгиялик Ромелу Лукаку "Эвертон" билан хайрлашди.
– Мен "МЮ" билан беш йиллик шартнома имзолаб, ўзимни ушбу жамоа ўйинчиси дея ҳис қилаётганимдан хурсандман. "Эвертон"да мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорлигимни билдираман. Жамоани доимо юрагимда сақлайман, – дейди Лукаку.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" Лукакунинг трансферидан 85 млн евро ишлаб олади. Аввалроқ "МЮ" ҳужумчиси Уэйн Руни "Эвертон"га ўтгани ҳақида хабар берилганди.