"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни фаолиятини "Эвертон"да давом эттиради. Бу ҳақда Ливерпуль шаҳри жамоаси расмий сайти эълон қилди.
"Эвертон" ҳамда Уэйн Руни ўртасидаги шартнома 2 йилга мўлжалланган. Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" Рунини "Эвертон"га текинга бериши эълон қилинган эди. Шу тариқа, Уэйн 13 йилдан сўнг яна "Эвертон"га қайтди.