my5
Sevimli

​Тошкент—Самарқанд йўлининг Қозоғистон орқали ўтувчи участкаси очилди

ЖАМИЯТ 12.07.2017, 09:51
Теглар: Тошкент, Қозоғистон, ​Самарқанд
​Тошкент—Самарқанд йўлининг Қозоғистон орқали ўтувчи участкаси очилди

11 июль куни Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги М-39 йўлининг Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани орқали ўтувчи участкаси яна очилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастурига асосланиб, “Газета.uz” хабар бермоқда.

Шу куни Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараларида жойлашган “Малик” (“Сирдарё” ва «Оқ олтин» («Целинний») автомобиль ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатишни бошлади.

М-39 йўлининг қўшни мамлакат ҳудуди орқали ўтувчи 25 километрга яқин масофадаги участкаси 2006 йилда ёпилган эди. Икки давлат раҳбарларининг келишуви шарофати билан унинг очилиши бўлиб ўтди.

Йўлнинг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқа расмий шахслар иштирок этди. Қозоғистон томонидан Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазири ўринбосари Роман Скляр, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев, Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчиси Ерик Утембаев ва бошқалар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 26 апрелдаги қарорига мувофиқ, трасса очилиши 15 майда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ бу сана кўчирилди. Йўл орқали фақатгина енгил автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади, юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларни олиб ўтиш тақиқланади.

Ўзбекистон фуқароси соддалаштирилган тартибда — божхона ҳужжатларини расмийлаштирмасдан Мақтаарал тумани орқали тўхталишларсиз транзит билан чегарадан ўтиши мумкин. Бунда давлат чегараларини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Нотранзит мақсадларда Қозоғистон йўналишида ҳаракатланувчи Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига нисбатан чегара назорати қонунчиликда белгиланган тартибда ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномалар доирасида амалга оширилади.

Божхона назорати соддалаштирилган тартибда амалга оширилади, ҳеч қандай божхона декларациялари тўлдирилмайди, транспорт воситаси рўйхатга олинмайди ва божхона кўригидан ўтказилмайди, бироқ мажбурий визуал кўрик олиб борилади.

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

06.11.2021, 22:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент...
Тошкентда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди

02.11.2021, 23:54

2022 йилда Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, мазкур чемпионат олдидан саралаш беллашувлари ўтказилди. Тошкент мезбонлик қилган баҳсларда Тимур Кападзе...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси