16.08.2013 00:39
Жаҳонгир Отажонов телефонда тарқалган видеоси ҳақида нима дейди?
Бу видео лавҳани қандай тарқалгани, бўлган воқеанинг тарихи билан қизиқдик ва саволларга хонанданинг ўзидан жавоб олдик.
Жаҳонгир Отажонов: — Мазкур воқеа бир яқин дўстимизнинг уйида видеога олинган. Дўстлар даврасида ўзим истагандек куйлашим мумкин. Бунинг ёмон томони йўқ, деб ўйлайман. Лекин лавҳани ким тарқатиб юборганини билмайман.
Тўғри, ҳамманинг ўз ҳаёти, ўз одатлари бор. Аммо нима бўлганда ҳам, санъаткор халқнинг кўз ўнгида бўлади. Назаримизда, у ҳатто энг яқин дўстларининг даврасида ҳам ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқара олиши шарт.