Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​НАВОИЙДА ЎЗ ҚИЗИНИ 5 МЛН. СЎМГА СОТАЁТГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 11.08.2017, 12:38

2017 йил 3 август куни Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу аёл яқиндагина туғилган ва шахсини тасдиқловчи биронта ҳужжати бўлмаган қизалоғини 5 млн. сўмга сотаётган пайтдажиноят устида қўлга олинди.

Одам савдоси қурбонига айланиб қолишдан сақлаб қолинган чақалоқ Навоий вилояти Васийлик кенгашига топширилди.

Унинг онаси Б.Бозоровага нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ёш оиланинг бузилиб кетиши, отанинг фарзанди ва аёлидан воз кечиши, етарлича ҳаётий тажрибага эга бўлмаган онанинг эса турмуш қийинчиликларига бардошсиз эканлиги ва энг аянчлиси, атрофдагиларнинг, маҳалла-кўйнинг эътиборсизлиги ортидан ушбу машъум ҳолат рўй берди.

Божхоначилар қаршисида фарзандини хўжакўрсинга қучоқлаб, аюҳаннос солаётган фуқаро Б.Бозорованинг йиғи-сиғиларига энди кеч. Чунки, жиноят содир этилган - ғишт қолипдан кўчиб бўлган эди. Сўнгги пушаймон эса ўзига душман!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА