Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА УЙИНИ ФОҲИШАХОНАГА АЙЛАНТИРГАН ШАХС АНИҚЛАНДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 11.08.2017, 14:23

Тошкент шаҳар Сергели туман ИИБда ўтказилган “Тозалаш” тадбирида профилактика инспекторлари томонидан уйини фоҳишахонага айлантирган эркак қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Сергели туманида 8 август куни соат 21:00да, Биродарлик 9-12-уйда яшовчи Ғ.П. (1962 йилда туғилган) 20.000 сўм пул эвазига ўз уйида Қашқадарё вилояти Косон тумани, “Кулол” қишлоғида яшовчи О.А. (1990 йилда туғилган) ва Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи М.Қ.ларга (1988 йилда туғилган) жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида 20.000 сўм пул олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан фуқаро Ғ.П.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии