Му5
3

ТОШКЕНТДА АВТОМОБИЛЬ ҚУЛФИНИ БУЗИБ, ЎҒРИЛИК СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 28.08.2017, 15:51
1698
ТОШКЕНТДА АВТОМОБИЛЬ ҚУЛФИНИ БУЗИБ, ЎҒРИЛИК СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ

Тошкент шаҳрида автомашиналарнинг қулфларини бузиб ўғрилик содир этган шахслар қўлга олинди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 24 июль куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Улфатлар" кафеси ёнида фуқаро Рахимов Зафар Талгатовичга тегишли бўлган "Спарк" русумли автомашина олд чап тараф эшиги қулфини бузиш йўли билан очиб, унинг салонидан 3,5 млн сўмлик мулки ва 15 минг сўм пуллари ўғирланган.

Шу билан бирга, 2017 йил 24 август куни кечқурун муқаддам судланган Тўраев Шерзод Шавкатович Учтепа туманида жойлашган "Ўрикзор" бозори қаршисида фуқаро Бердиев Жасурбек Ботировичга тегишли бўлган "Матиз" русумли автомашина юкхонасига ғайриқонуний равишда очиб, унга тегишли бўлган 337 минг сўмлик мулки ва 580 минг сўм нақд пулларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида барча жиноятчилар қўлган олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz