Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИ ХОДИМИ ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 08.09.2017, 09:50

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ички ишлар органи ходими пора олаётганда ушланди.

Зангиота туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган маҳкума Ш.Хатамова (1970 й.т. ) вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, мазкур муассаса ходими ундан жазони ўташ давомида енгил шарт-шароитлар яратиш эвазига пора талаб қилаётганлигини билдирган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.

Ариза асосида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 14-сонли жазони ижро этиш колонияси ходими М.Исакжанов (1988 й.т.) ариза муаллифининг қизи З.Ибрагимовадан 1 млн. сўм ва 200 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан М.Исакжановга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши кураш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, унга қарши курашнинг асосий тамойиллари очиқлик, шаффофлик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлигидир.

Шу сабабли, Сиз яшаётган аҳоли пунктида (шаҳар, туман) коррупция билан боғлиқ вазият тўғрисидаги шахсий фикрингизни билиш биз учун ўта муҳимдир. Бу жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда коррупцияга қарши курашга қаратилган давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Коррупцияга қарши курашдаги ўз ҳиссангизни сайтимиздаги аноним ижтимоий сўровда иштирок этган ҳолда қўшишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии